«Севилья» Йоветични сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланмади
Душанба, 19 Июн
2362

Ўтган мавсумда «Севилья»да ижара асосида тўп сурган ҳужумчи Стеван Йоветич яна «Интер»га қайтадиган бўлди.

Черногориялик ушбу 27 ёшли футболчи испанлар жамоаси томонидан қишда кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олинганди. Аммо клуб раҳбарияти жуда катта молиявий талаблари туфайли уни қайтариб юборишга қарор қилган.

«Бизда «Манчестер Сити», «Барселона», «Челси» ёки «Реал» клубларидаги каби катта бюджет йўқ. Шу туфайли харажатларимизни назорат қилиб боришимизга тўғри келади. 

Биз Йоветич каби футболчи таркибимизда бўлишини истаймиз, аммо у биздан катта маош, «Интер» эса унинг трансфери учун катта пул сўрамоқда. Афсуски, буни амалга ошира олмаймиз. Йоветичнинг келгуси фаолиятига омад тилаймиз ва унинг ўрнига бошқа футболчи қидирамиз» - дея «Севилья» спорт директори Оскар Ариаснинг сўзларини келтирган  Football Italia.

Йоветич Испания чемпионатида 21 учрашувда майдонга тушиб, 6 гол урган ҳамда 4 голга узатма берганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар