Аббьяти "Милан" менежери лавозимига тайинланди
Пайшанба, 15 Июн
2443

"Милан" клубининг собиқ дарвозабони Кристиан Аббьяти 14 июнда клуб менежери  лавозимига тайинланди. Бу ҳақда россонериларнинг расмий сайтида маълум қилинди.

Таъкидланишича, Аббьятти клуб раҳбарияти ва жамоа ўртасидаги боғловчи бўғин бўлади ва унинг бевосита бошлиғи спорт директори Массимилиано Мирабелли бўлади.

39 ёшли Аббьятти футболчи сифатида "Милан"да 15 мавсум ўтказган. У Милан клуби сафида икки маротаба Италия чемпиони бўлган ва бир маротаба Италия кубогини қўлга киритган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар