«Манчестер Сити» бразилиялик дарвозабонни дунёнинг энг қиммат дарвозабонига айлантирмоқчи
Якшанба, 28 Май
5073

«Манчестер Сити» «Бенфика» дарвозабони Эдерсон Мораесни сотиб олишга яқин турибди.

Инглизлар клуби бу дарвозабон билан 28 майга белгиланган Португалия Кубоги финалидан кейин шартнома имзолашни режалаштирган.

A Bola нашри хабарига кўра, «Манчестер Сити» 23 ёшли бразилияликнинг трансфери учун 40 миллион евро (35 млн фунтга яқин) тўлашга тайёр. Бу орқали эса дарвозабонлар бўйича трансфер рекорди ўрнатилиши мумкин. 2001 йилда «Ювентус» «Парма»га Жанлуиджи Буффон учун 33 миллион фунт тўлаган ва бу энг юқори кўрсаткич бўлиб қолмоқда.

«Бенфика» Эдерсоннинг трансфер ҳуқуқининг 50 фоизига эгалик қилади ва уни имкон қадар қимматроққа сотмоқчи. Унинг трансферидан тушадиган маблағнинг қолган қисми «Риу Аве» ва Gestifute агентлигига ажратилиши керак.

Эдерсон Португалия чемпионатининг жорий мавсумида 27 учрашувда майдонга тушган, 18 учрашувда гол ўтказмаган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар