Олий лига. «Динамо» аутсайдер уйида мағлубиятга учради
Жума, 19 Май
4533

Олий лиганинг 11-туридан ўрин олган "Обод" - "Динамо" учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмаган бўлса, иккинчи бўлимда тошкентликлар омадли ўтказишди. Санжар Риҳсибоев 60 ва 67-дақиқаларда дублга эришган бўлса, Дониёр Ҳасанов фарқни йириклаштирганди. Сўнгги дақиқаларда Абдумалик Абдуллаев йирик ҳисобдаги мағлубиятдан меҳмонларни қутқариб қолувчи голни киритди.

Олий Лига, 11-тур

«Обод» – «Динамо» 3:1 (0:0)
Голлар:
Санжар Риҳсибоев (60, 67), - 2:0. Дониёр Ҳасанов (75) - Абдумалик Абдуллаев (89).
«Обод»: Ширинбой Абдуллаев, Аброр Хусинов, Анвар Ғофуров, Фарҳод Мираҳматов (Санжар Риҳсибоев, 46), Ғайрат Умиров, Шерзод Жалилов, Дониёр Ҳасанов, Шохруз Норхонов, Сардор Қаҳҳоров, Аббос Саидкаримов (Наврўзбек Хаипов, 80), Тимур Васильев (Жаҳонгир Омонов, 90+1).
«Динамо»: Михаил Наумов, Бунёд Исроилов, Фирдавс Абдусалимов (Миркомил Локаев, 76), Акмал Бозоров, Жасур Азимов, Сардор Сулаймонов, Жавоҳир Қаҳрамонов, Шоҳруҳ Холматов, Орифжон Мамажонов, Амиржон Сафаров, Абдужамол Исроилов.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар