Маҳрез захирага олингани учун клубни тарк этмоқчи
Шанба, 06 Май
4601

"Лестер Сити" ярим ҳимоячиси Риёд Маҳрез мавсум сўнгида жамоани тарк этмоқчи. Бу ҳақда Mirror хабар берди. 

Нашр берган маълумотга кўра, Маҳрез АПЛнинг 35-туридаги "Вест Бромвич"га қарши кечган ўйинда ўзининг захирага олинганидан норози бўлган.

Шундан сўнг футболчи жамоа бош мураббийи Крэйг Шекспир билан ўзининг клубдаги келажаги ҳақида гаплашиб олган. 

Футболчини кейинги мавсумда Чемпионлар лигасида иштирок этиш учун жиддий курашмоқчи бўлган "Марсель" ўз сафига қўшиб олмоқчи. Аввалроқ футболчига "Барселона" қизиқиш билдираётгани ҳақида маълум қилинган эди. 

Футболчининг "Лестер" билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар белгиланган. 

Теглар

Ўхшаш янгиликлар