Бундеслига. «Ҳоффенҳайм» сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди
Шанба, 22 Апрел
4878

Германия бундеслигасининг 30-туридан ўрин олган дастлабки учрашув бўлиб ўтди. Унда совринли ўринлар учун кураш олиб бораётган «Ҳоффенҳайм» «Кёльн» меҳмони бўлди.

Учрашувнинг 58-дақиқасида Битенкур мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, фақатгина ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Карим Демирбай гол киритиб, «Ҳоффенҳайм»ни мағлубиятдан қутқариб қолди. Натижада Юлиан Нагельсманн шогирдлари 30 учрашувдан сўнг 13-марта дуранг натижа қайд этишди. «Кёльн» учун эса бу 11-дуранг бўлди.

Ушбу натижадан кейин «Ҳоффенҳайм» ҳисобидаги очколар сони 55тага етди ва жамоа «Лейпциг» билан орадаги фарқни янада қисқартириш имкониятини қўлдан чиқарди. «Кёльн» эса 41 очко тўплаган ҳолда 6-ўринга кўтарилиб олди.

Германия бундеслигаси, 30-тур

Кёльн – Ҳоффенҳайм-1899 1:1 (0:0)
Голлар: Битенкур (58) –  Демирбай (90+2).
Кёльн: Ҳорн, Хайнц (Суботич, 52), Соренсен, Клюнтер, Хектор, Леманн, Рауш (Хегер, 82), Йойич, Битенкур (Ўзжан, 68), Осако, Модест.
Ҳоффенҳайм-1899: Бауманн, Зюле, Бичакчич, Толян (Рупп, 72), Цубер, Демирбай, Фогт, Руди, Крамарич (Амири, 57), Вагнер, Салаи (Ут, 62).
Огоҳлантиришлар: Хайнц (21), Осако (90).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар