6-турда энг кўп ва кам мухлис қайси ўйинда кузатилгани аниқ бўлди
Сешанба, 18 Апрел
7884

Олий Лиганинг 6-тур якунларига кўра, энг кўп ва энг кам мухлис тушган ўйинлар аниқ бўлди.

ПФЛ расмий сайти берган маълумотга кўра, бу сафар ҳам энг кўп томошабин «Динамо» стадонида бўлиб ўтган «Динамо» – «Бухоро» (3:1) учрашувида кузатилган. Учрашув 10 501 томошабин ташриф буюрган.

Шунингдек, Навоийда ўтган «Қизилқум» – «Сўғдиёна» (1:1) ўйинида 8 781 томошабин тўпланган бўлса, Ғузордаги «Шўртан» – «Пахтакор» (3:0) баҳсида 7 455 томошабин йиғилган. Энг кам мухлис эса, Тошкентда ўтган «Обод» – «Олмалиқ» (0:1) учрашувида йиғилди – 731 томошабин.

6-тур учрашувларини жами бўлиб, 36 718 нафар томошабин кузатиб борган. Бу ўртача ҳар бир ўйинга 4 590 нафар мухлис ташриф буюрганини кўрсатиб турибди.

Олий Лига. 6-тур. Мухлислар ташрифи

«Динамо» – «Бухоро» – 3:1. 10 501 томошабин.
«Қизилқум» – «Сўғдиёна» – 1:1. 8781 томошабин.
«Шўртан» – «Пахтакор» – 3:0. 7455 томошабин.
«Машъал» - «Қўқон-1912» - 1:1. 2893 томошабин.
«Нефтчи» – «Бунёдкор» – 1:2. 2810 томошабин.
«Металлург» – «Навбаҳор» – 0:0. 2025 томошабин.
«Локомотив» – «Насаф» – 2:1. 1522 томошабин.
«Обод» - «Олмалиқ» - 0:1. 731 томошабин.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар