Лига 1. «Марсель» «Сент-Этьен»ни йирик ҳисобда мағлуб этди, «Лион»нинг мухлислар билан муаммоси давом этди
Душанба, 17 Апрел
3848

Франция чемпионатининг 33-туридан ўрин олган икки учрашув бўлиб ўтди. 

Ўз уйида «Сент-Этьен»ни қабул қилган «Марсель» йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Европа лигаси йўлланмаси учун кураш олиб бораётган «Бордо» эса «Нант» меҳмони бўлиб кичик ҳисобда зафар қучди.

«Бастия» ва «Лион» ўртасидаги учрашув эса мухлисларнинг кетма-кет меҳмон жамоага қилган ҳужумлари натижасида тўхтатиб қўйилди ва натижада учрашув якунига етмай қолди.

Франция 1 лигаси, 33-тур

Нант – Бордо 0:1 (0:0)
Гол:
Санкаре (65).
Нант: Дюпе, Дюбуа, Жиджи, Диего Карлос, Лукас Лима, Качаниклич (Пардо, 63), Жийе, Ронжье (Туре, 46), Томассон, Накульма (Харит, 75), Сала.
Бордо: Каррассо, Сабали, Левчук, Паллуа, Контенто (Гайич, 34), Вада (Плашил, 80), Тулалан, Санкаре, Малком, Лаборд, Камано (Ролан, 87).
Огоҳлантиришлар: Ронжье (3), Паллуа (37), Сабали (60), Гайич (78).

Марсель – Сент-Этьен 4:0 (2:0)
Голлар:
Товен (22, 58), Гомис (31), Пайет (90).
Марсель: Пеле, Сакаи (Фанни, 80), Сертич, Роланду, Эвра, Лопес, Венкер, Сансон, Товен (Н`Жи, 85), Гомис (Сарр, 90), Пайет.
Сент-Этьен: Рюффье, Пьер-Габриэль, Теофиль-Катрин, Лакруа, Мбенге (Малькюи, 53), Верету, Лемуан (Корнье, 74), Амума, Севе, Монне-Паке (Таннане, 46), Берич.
Огоҳлантиришлар: Амума (30), Пьер-Габриэль (34), Эвра (44).

 

Теглар

Ўхшаш янгиликлар