Франциядаги можаро юзасидан прокуратура иш бошлади
Душанба, 17 Апрел
3891

Франция ҳуқуқ-тартибот идоралари мамлака чемпионатининг 33-туридан ўрин олган «Бастия» ва «Лион» жамоалари учрашуви бошланишидан олдин ва ўйин вақтида содир бўлган воқеалар юзасидан иш очди. Бу ҳақда RTL France нашри хабар тарқатди.

Учрашув корсикалик бир гуруҳ фанатларнинг ўзини тута билмагани натижасида бир соатга кеч бошланганди. Ўйин бошланиши арафасида «Бастия» фанатлари «Лион» футболчиларига ҳужум қилишга ҳаракат қилишган.

Биринчи бўлимдан сўнг стадион стюарди ва «Лион» дарвозабони Антони Лопеш ўртасида яна жанжал келиб чиққан, оқибатда ўйин тўхтатилиб, номаълум муддатга қолдирилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар