O'zbek Ўзбекча
Питер Хюистра: «Тўғридан тўғри пенальти белгиланмагани ажаблантирди»
Чоршанба, 07 Апрел
795

«Пахтакор» бош мураббийи Питер Хюистра Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган «Навбаҳор»га (2:1) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Навбаҳор»га қарши ўйинлар ҳар доим оғир ва ҳиссиётларга бой тарзда ўтади. Мухлисларга тўла стадионда ўйнаш ажойиб. 

Майдон сифати яхши эмаслиги туфайли бироз қийналдик. Лекин бунга мослашишга мажбур бўлдик. 

«Навбаҳор» иккинчи бўлимда мухлислардан куч олиб, чиройли гол билан ҳисобни тенглаштирди. Аммо футболчиларим аввалги ўйинларда бўлгани каби ўтказиб юборилган голдан тушкунликка тушишмади. Ҳакам тўғридан тўғри пенальти белгиламагани ажаблантирди. Яхшиямки, ВАР орқали бу хато тўғриланди.

Бу — Ўзбекистондаги 4 йиллик фаолиятимда Намангандаги 2-ғалабамиз. Бундан хурсандман. Энди Чемпионлар Лигаси баҳсларини ўтказиш учун БААга йўл оламиз ва 3 ҳафта ичида 6та ўйинда майдонга тушамиз. Тиғиз тақвим.

Эрен Дердийўқ? Унда кичик жароҳат бор эди. ОЧЛга яхшироқ ҳолатда етиб бориши учун уни Тошкентда қолдирдик. 

Ҳожимат Эркинов? У доим захирадан тушиб, ўйинни кучайтиради. Ҳожимат ва бошқа ёш ўйинчилар тиғиз тақвимда бизга ёрдам беришади. Ўтган мавсумда захирамизда ҳам тажрибали футболчилар бор эди. Бу йил ёшларга таянишга мажбурмиз. 

Мен ҳам футболчиларнинг вақт чўзишини ёқтирмайман. Лекин Ўзбекистонда бундай ҳолатлар тез-тез учраб турар экан. Бизга қарши ўйинларда ҳам кўп марта вақт чўзишади. Эҳтимол, бугун бизнинг футболчиларда ҳам шундай ҳолат кузатилгандир», — дея Хюистранинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар