O'zbek Ўзбекча
А Серия. «Ювентус» қолдирилган ўйинда «Наполи»ни мағлуб этиб, 3-ўринга кўтарилди
Чоршанба, 07 Апрел
2949

Италия чемпионатининг 3-турида ўрин олган қолдирилган баҳсда «Ювентус» Туринда «Наполи»ни Роналду ва Дибаланинг голлари эвазига мағлуб этди. Ягона жавоб тўпи Инсинье ҳисобига ёзилди. 

Эътиборлиси, ушбу ўйинда Пауло Дибала 3 ойлик танаффусдан сўнг майдонга қайтди.

«Юве» очколарини 59тага етказиб, 3-ўринга чиқиб олди. «Наполи» 56 очко билан 5-поғонада қолди. 

А Серия, 3-тур
Ювентус — Наполи 2:1
7 апрель, «Альянц Стэдиум»
Голлар: Роналду (13), Дибала (73) — Инсинье (90, пенальти).
Ювентус – Буффон, Сандро, Данило, де Лигт, Кьеллини, Куадрадо (Маккенни, 69), Бентанкур, Рабьо, Кьеза (Артур, 80), Роналду, Мората (Дибала, 69). 
Наполи – Мерет, Ди Лоренцо, Ҳюсай (Мариу Руй, 76), Кулибали, Рраҳмани, Фабиан Руис (Петанья, 89), Зелиньски, Инсинье, Демме (Осимҳен, 54), Лосано (Политано, 54), Мертенс (Элмаз, 76).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар