O'zbek Ўзбекча
Бундеслига. «Der Klassiker»да «Бавария» иродали ғалабага эришди. Левандовскида хет-трик,  Ҳоландда дубль
Якшанба, 07 Март
5959

Германия чемпионатининг 24-туридан ўрин олган марказий ўйинда —  «Бавария» ва «Боруссия» Д жамоалари ўртасидаги «Der Klassiker»да мезбонлар камбэк қилиб, ғалабани илиб кетишди.

Биринчи бўлимда Эрлинг Ҳоланднинг дублига Роберт Левандовски дубль билан жавоб берди. Иккинчи бўлим сўнгида эса Горетцка ва Левандовскининг голлари мюнхенликларга 3 очко келтирди.

«Бавария» очколарини 55тага етказиб, 1-ўринга қайтди. «Боруссия» Д эса 39 очко билан 6-ўринга тушиб кетди.

Бундеслига,  24-тур

Бавария — Боруссия Д 4:2
6 март, «Альянц Арена»
Голлар: Левандовски (26, 44 пенальти, 90), Гортецка (88) — Ҳоланд (2, 9).
Бавария – Нойер, Зюле, Боатенг (Хави Мартинес, 70), Алаба, Дэвис, Горетцка, Киммих, Мюллер (Шупо-Мотинг, 90+1), Левандовски, Коман (Гнабри, 66), Сане (Эрнандес, 90+1).
Боруссия Д – Ҳитц, Ҳуммельс, Жан, Загаду (Морей, 70), Шульц, Мёнье, Дилэйни (Беллингем, 70), Азар (Брандт, 60), Дауд, Ройс (Рейньер, 76), Ҳоланд (Тиггес, 60).

Ўхшаш янгиликлар