O'zbek Ўзбекча
Артета: «Агар бу пенальти бўлмаса, унда кимдир АПЛда пенальти қандай бўлишини тушунтирсин»
Якшанба, 07 Март
4791

«Арсенал» бош мураббийи Микель Артета АПЛнинг 27-туридан ўрин олган «Бёрнли»га (1:1) қарши ўйиндан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Бу стадионда ўйнаш қийин. Жиддий имкониятлардан фойдаланишимиз керак эди. Рақиб қўл билан ўйнаган вазиятда пенальти берилмади. Агар бу пенальти бўлмаса, унда кимдир АПЛда пенальти қандай бўлишини тушунтирсин.

Биринчи бўлимда тўлиқ устунлик қилдик, аммо рақибнинг узун паслари қийинчилик туғдирди. Яратилган вазиятлардан келиб чиқсак, 2-3та гол фарқи билан ғалаба қозонишимиз керак эди. Агар Премьер-лигада қайсидир жамоага умид берсангиз, улар бундан фойдаланади», – дея Артетанинг сўзларини келтиради ВВС.

Эслатиб ўтамиз, баҳснинг 75-дақиқасида «Бёрнли» жарима майдончаси ичида тўп мезбонлар ҳимоячиси Эрик Питерснинг қўлига тегди. Аммо беллашув бош ҳаками Андре Марринер пенальти белгиламади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар