O'zbek Ўзбекча
«Севилья» спорт директори Куман ва Мессидан узр сўради
Шанба, 06 Март
8921

«Севилья» спорт директори Рамон Мончи «Барселона» бош мураббийи Роналд Куман ва ҳужумчи Лионель Мессидан узр сўради.

Мончи жамоаларнинг сўнгги ўйинида каталонияликлар устозини «ҳуштакбоз» деб атаганди. 

«Севилья» манбалари Куман ва Мончи ўртасидаги суҳбат тафсилотларини ошкор қилишмади, аммо клуб спорт директорининг кечирим сўраганини ёзишди.

Шунингдек, Мончи Месси билан бўлган зиддиятдан сўнг футболчидан ҳам кечирим сўради, аргентиналик ҳужумчи узрни қабул қилди.

Эслатиб ўтамиз, «Барса» икки ўйин натижасига кўра «Севилья»ни (3:0, 0:2) ортда қолдириб, Испания кубоги финалига йўлланма олди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар