O'zbek Ўзбекча
Куман «Атлетико» – «Реал» баҳсида «Барса» учун қайси жамоа очко йўқотиши яхши эканлигини айтди
Шанба, 06 Март
13304

 «Барселона» бош мураббийи Роналд Куман Ла Лиганинг 26-туридан ўрин олган «Осасуна»га қарши ўйин олдидан ушбу турда бўлиб ўтадиган Мадрид дербиси ҳақида ҳам гапириб ўтди.

«Осасуна»га қарши ўйин жуда муҳим, чунки «Атлетико» ва «Реал» якшанба куни ўйнашади. Унда қайсидир жамоа очко йўқотади. Биз учун уйида кучли ўйин кўрсатадиган жамоа устидан ғалаба қозониш муҳим. Тайёр бўлишимиз керак. 

«Атлетико» – «Реал»? Жадвалда юқорида турган жамоанинг очко йўқотиши энг яхши вариантдир. Аммо биз у ўйинга чалғиб қолмаслигимиз керак», –дея Куманнинг сўзларини келтиради Маrca.

Маълумот учун, турнир жадвалида «Атлетико» 58 очко билан пешқадамлик қилмоқда. «Барселона» ва «Реал» 53 очкодан тўплаб, кейинги ўринларни эгаллаб туришибди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар