«Реал» ҳужумчиси Карим Бензема Ла Лиганинг 26-тури доирасида «Атлетико»га қарши баҳсда майдонга тушиши мумкин.
Франциялик футболчи жума куни жамоанинг умумий гуруҳдаги машғулотларида қатнашди.
Бензема мадридликларнинг сўнгги 3 ўйинини жароҳат туфайли ўтказиб юборганди. У сўнгги бор 14 февралда «Валенсия» (2:0) билан баҳсда майдонга тушганди.
Ҳужумчи бу мавсумда Ла Лигада 21та ўйинда 12та гол урган.