O'zbek Ўзбекча
«Ювентус» яримҳимоячиси коронавирусга чалинди
Жума, 05 Март
1103

«Ювентус» яримҳимоячиси Родриго Бентанкурда коронавирус аниқланди. 

Клуб расмий сайтининг ёзишича, 23 ёшли футболчи изоляцияга олинди, унда касаллик аломатлари йўқ.

Шу тариқа Бентанкур Турин клубининг А Серияда «Лацио» ва Чемпионлар Лигасида «Порту»га қарши ўйинларини ўтказиб юбориши мумкин.

Маълумот ўрнида, уругвайлик хавбек бу мавсумда Италия чемпионатида 22та ўйин ўтказиб, 3та голга ассистентлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар