O'zbek Ўзбекча
Сардор Рашидов: «Самарқанддан Суперкубок билан қайтмоқчимиз»
Жума, 05 Март
3142

Ўзбекистон Суперкубоги доирасидаги «Пахтакор» - «Насаф» учрашувидан олдин ўтказилган матбуот анжуманида Сардор Рашидов ҳам ўйин олди фикрларини билдирди.

«Осиё Чемпионлар лигаси доирасида Қатарда «Насаф»га қарши гол урган ўйиним эсимда. Ўшанда жамоам учун ёрдам беришга уринганман ва бу сафар ҳам шундай бўлади. Тўғри, рақиб мухлислари гапириши ёки танқид қилиши мумкин, аммо мен клубим учун меҳнат қилганман. Жамоам ишқибозлари мендан яхши ҳаракатлар кутишади. Эртага фақат «Насаф» эмас, «Пахтакор» мухлислари ҳам стадионда бўлишади. 

«Пахтакор»нинг ҳозирги таркиби мен учун бегона эмасди. Улар ўтган мавсум Қатарда ўтган баҳсларда ажойиб ўйин намойиш этишди. Бу йил «Пахтакор» сафида Чемпионлар лигаси ва ўзимизни чемпионатда яхши ўйнаб, янги муваффақиятларга эришишимга умид қиламан. Янги мавсумни интиқлик билан кутаяпман.

Самарқандга фақат Суперкубокни қўлга киритиш учун келдик. Эртага Тошкентга соврин билан қайтишга интиламиз, дея Сардор Рашидовнинг сўзларини келтирмоқда Tribuna.uz мухбири.

Маълумот учун, Ўзбекистон Суперкубоги доирасидаги «Пахтакор» - «Насаф» учрашуви 6 март, шанба куни соат 16:00да бошланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар