«Эвертон» АПЛнинг 29-турида меҳмонда «Вест Бромвич» (1:0) устидан ғалаба қозонди. Жамоанинг ягона голига Ришарлисон муаллифлик қилди.
Opta'нинг маълумотига кўра, 23 ёшли форвард Премьер-лигада қаторасига 4-ўйинда тўп киритди ва бундай натижага эришган биринчи бразилиялик футболчига айланди.
Маълумот учун, Ришарлисон бу мавсумда 22та баҳсда 6та гол ва 3та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.