O'zbek Ўзбекча
Моуриньо «Фулҳэм»га қарши ўтган ўйин, рақибнинг ҳисобланмаган голи ва Льорис ҳақида гапирди
Жума, 05 Март
3995

«Тоттенҳэм» бош мураббийи Жозе Моуриньо АПЛнинг 29-туридан ўрин олган «Фулҳэм»га (1:0) қарши баҳсдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ўйин қийин бўлишини билардик. Рақиб жуда яхши ўйнайди: кам гол уриб, кам тўп ўтказади. 

Бизда иккинчи голни уриш учун имкониятлар бор эди, аммо буни уддалай олмадик. Кейин эса одатда ўйинларда содир бўладиган ҳодисалар рўй бера бошлади. Бундай пайтларда сейвлар учун Льорис керак. Рақиб посбони ҳам бир неча бор жамоасини голдан қутқарди. 

Льорис – Франциянинг энг яхши дарвозабони. У буни исботлаш учун бир нечта сейвлар кўрсатди. 

«Фулҳэм»нинг ҳисобланмаган голи? Қўлга тўп тегди, деб ҳисобланди. Менинг фикрим муҳим эмас. Қарорни мен қабул қилмайман. Расмийларнинг қарорини ҳурмат қилишимиз керак. Баъзан голлар сизнги фойдангизга бўлади, баъзида йўқ. 

Олдинда «Кристал Пэлас»га қарши жуда қийин ўйин кутиб турибди. Жанг бўлади. Улар биздан кўра бир кун кўпроқ дам олишади, шунинг учун оғир бўлади», – дея Моуриньонинг сўзларини келтиради ВВС.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар