O'zbek Ўзбекча
Анчелотти: «Кучли тўртлик»да турганимиздан хурсандман. Аммо икки муаммо бор»
Жума, 05 Март
5767

«Эвертон» бош мураббийи Карло Анчелотти АПЛнинг 29-туридан ўрин олган «Вест Бромвич»га (1:0) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ажойиб ҳиссиётлар. Жадвалдаги ўрнимиздан мамнунман (4-поғона). Аммо икки муаммо бор. Биринчидан, бу ҳолат қанча давом этишини билмайман. Иккинчидан, мавсум, афсуски, бугун тугамайди. 

Ўйлашимча, мавсум бошида ҳеч ким «Эвертон» 26та ўйиндан сўнг кучли тўртликда бўлишини кутмаганди. Лекин биз ўз меҳнатимиз билан бунга лойиқмиз. 

Йигитлар билан орзуйимиз – Чемпионлар Лигаси ҳақида кўп гаплашаман.  Уларнинг аксарияти ушбу мусобақада ҳеч қачон қатнашмаган. Шу сабабли йўлланма учун курашамиз. Аммо бунинг учун охиригача ҳамма жонини бериши керак», – дея Анчелоттининг сўзларини келтиради Liverpool Echо.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар