O'zbek Ўзбекча
Ўзбекистон ёшлар жамоаси Словакия, Украина ва Қозоғистонга қарши майдонга тушади 
Пайшанба, 04 Март
2503

Осиё кубоги-U23 саралаш баҳсларига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ёшлар жамоаси Туркияда ташкил этиладиган халқаро турнирда иштирок этади.

ЎФА расмий сайтининг ёзишича, Равшан Ҳайдаров мураббийлиги остидаги ёшлар жамоамиз 20 март куни Тошкентда йиғилади ва ва 22 мартда Туркиянинг Aнталия шаҳрига йўл олади.

24-29 март кунлари бўлиб ўтадиган «Antalia Cup-2021» халқаро мусобақасида ёшларимиз Словакия, Украина ва Қозоғистондан ташриф буюрган тенгдошларига қарши баҳс олиб боради. Мураббийлар штаби мазкур турнирга 25 нафар футболчини жалб этишни режалаштирган.

«Antalia Cup-2021» халқаро турнири
Aнталия, Туркия.

1-тур | 25.03.2021
Ўзбекистон – Словакия

2-тур | 27.03.2021
Украина – Ўзбекистон

3-тур | 29.03.2021
Ўзбекистон – Қозоғистон.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар