O'zbek Ўзбекча
«Пахтакор» ва «Насаф» ўртасидаги Суперкубок учрашувини бошқарадиган ҳакамлар эълон қилинди
Пайшанба, 04 Март
2708

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Самарқандда ўтадиган Суперкубок учрашувини бошқариб борадиган ҳакамлар бригадасини эълон қилди.

Мазкур баҳсни Вадим Агишев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Унга қанотларда Руслан Серазитдинов ва Тимур Гайнулин ёрдам беришади. Захира ҳаками вазифасини эса Раҳимбек Каримов бажаради. Учрашув назоратчиси Бобур Ҳайдаров, комиссар Жаҳонгир Раҳматуллаев.

Эслатиб ўтамиз, 6 март куни Ўзбекистон Суперкубоги-2021 учрашуви амалдаги чемпион «Пахтакор» ва вице-чемпион «Насаф» клублари ўртасида ўтиб, беллашувга Самарқанд шаҳридаги «Динамо» стадиони мезбонлик қилади. Ўйин соат 16:00да старт олади.

Аввалроқ, Суперкубок ўйини учун чипталар 10 минг сўмдан Самарқанддаги стадион кассаларида сотилаётгани ҳақида хабар берилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар