O'zbek Ўзбекча
Лапорта: «Сайловда ғалаба қозонсам, Месси «Барса»да қолади. У клубнинг 30 фоиз даромадини таъминлаяпти»
Сешанба, 02 Март
2563

«Барселона» клуби президентлигига номзод Жоан Лапорта Лионель Мессининг клубдаги келажаги ҳақида гапирди.

«Сайловда ғалаба қозонсам, Лионель жамоада қолади. Биз клубдаги мавжуд вазиятдан келиб чиққан ҳолда Мессига таклифимизни берамиз. Аммо молиявий жиҳатдан бошқа клублар билан пойгага кириша олмаймиз. Бироқ шуни биламизки, Мессини пул бошқармайди.

Аминманки, мен эмас бошқа номзод сайловда ғолиб бўлса, Месси клубда қолмайди. Унга жаноб Фрейша ёқмайди, сабаби унинг директорлар кенгаши Леони жамоага керак эмас, дея ҳисоблаганди. Энг аввало шуни инобатга олишимиз керакки, Месси клубнинг 30 фоиз даромадини таъминлаяпти», - дейди Лапорта.

Маълумот учун, «Барселона» клуби президентлиги учун сайловлар 7 март куни ўтказилади. Мессининг клуб билан амалдаги шартномаси ёзда ниҳоясига етади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар