O'zbek Ўзбекча
ФИФA 2021 йили Ўзбекистонда ўтадиган футбол баҳсларида VAR тизимидан фойдаланишга рухсат берди
Сешанба, 02 Март
1696

Ўзбекистон майдонларида 2021 йилги мавсум ўйинларида VAR тизимидан фойдаланиш бўйича ЎФA ҳамда ФИФA мутахассисларининг ўзаро музокаралари ижобий якун топди, деб хабар беради ЎФА матбуот хизмати.

Тизимдан фойдаланиш бўйича ФИФAнинг VAR платформасига зарур меъёрий ҳужжатлар ўз вақтида юкланди. Шунингдек, видео ёрдамчи ҳакамлар бригадасининг 2020 йилги футбол ўйинларида қайд этган натижалари ҳисоботи ФИФA томонидан қабул қилинди.

Шу сабабли, ФИФA 2021 йилги мавсум давомида ЎФA ҳамда ЎзПФЛ томонидан ташкил этиладиган футбол баҳсларида VAR тизимини қўллашга рухсат берди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар