O'zbek Ўзбекча
БАА кубоги. «Шабоб Ал Аҳли» «Ал Васл»ни мағлуб этиб, финалга чиқди
Сешанба, 02 Март
6041

Бирлашган Араб Амирликларида мамлакат кубоги яримфинали жавоб учрашуви доирасидаги яна бир ўйин якунига етди.

Унда Дубайнинг «Шабоб Ал Аҳли» клуби ўз майдонида «Ал Васл»га қарши тўп суриб, 3:1 ҳисобида зафар қучди ва кубок финалига йўлланма олди. Ушбу баҳсни асосий таркибда бошлаган ўзбекистонлик яримҳимоячи Жалолиддин Машарипов жамоасининг голларидан бирига ассистентлик қилди.

Эслатиб ўтамиз, Дубай клуби дастлабки баҳсда ҳам рақиби устидан сафарда 2:0 ҳисобида зафар қучганди. «Шабоб Ал Аҳли» финалда «Ан-Наср» клубига қарши майдонга тушади. Ўйин 6 апрель кунига белгиланган.

БАА кубоги. Яримфинал. Жавоб баҳси
«Шабоб Ал Аҳли» - «Ал Васл» - 3:1
Голлар: Картабья 11, 52, Игор Хесус 63 – Фабио Да Лима 71 пенальтидан.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар