O'zbek Ўзбекча
Азарнинг тикланиш жараёни кечикмоқда. У «Атлетико»га қарши ўйинни ҳам ўтказиб юбориши мумкин
Сешанба, 02 Март
1423

«Реал» яримҳимоячиси Эден Азар катта эҳтимол билан 7 март кунги «Атлетико»га қарши ўйинни ўтказиб юборади, дея ёзмоқда As нашри.

Манбанинг ёзишича, бельгиялик яримҳимоячи ва ҳимоячи Дани Карвахаль жамоанинг бугунги машғулотларини ҳам ўтказиб юборган. Икки футболчи якка тартибда залда шуғулланишган.

Қайд этилишича, клуб шифокорлари 3 февраль куни оёқ мушакларидан жароҳат олган Азарнинг сафга қайтиши учун 3-4 ҳафта етарли бўлишини маълум қилган, бироқ тикланиш жараёни чўзилмоқда. Бу эса хавбекнинг «Атлетико»га қарши 7 март кунги ўйинда ҳам майдонга қайта олмаслигини билдиради. 

Аввалроқ, «Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан таркибда жароҳат олган футболчилар кўплиги ҳақида гапириб, Эденнинг «Атлетико» билан ўйинга сафга қайтишига умид қилаётганини айтганди.

Маълумот учун, 30 ёшли яримҳимоячи Ла Лига жорий мавсумида 8 ўйинда 2та гол ва битта голли узатмага муаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар