O'zbek Ўзбекча
Жоан Лапорта Бартомеунинг ҳибсга олинганига муносабат билдирди
Душанба, 01 Март
9741

«Барселона» клуби президентлигига номзод Жоан Лапорта клуб собиқ президенти Хосеп Мария Бартомеунинг қўлга олингани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

«Бартомеунинг қўлга олингани — «Барселона» учун ёмон хабар. Ҳар ҳолда у клуб собиқ президенти эди. Яхшиси айбсизлик презумпциясига амал қилиб, расмий хабарни кутиб турайлик», — дея Лапортанинг сўзларини келтирмоқда Mundo Deportivo.

Аввалроқ, полиция ходимлари клуб офисида тинтув ўтказаётгани ҳақида хабар қилинганди. Cadena SER сайти «Барсагейт» номини олган иш бўйича «Барселона» собиқ президенти Жозеп Бартомеу қўлга олингани, шунингдек клубнинг собиқ бош директори Оскар Грау ва юридик хизматларга жавобгар Роман Гомес Понти ҳам ҳибсда экани ҳақида хабар тарқатганди.

Маълумот учун, 7 март куни «Барселона» клуби президентлиги учун сайлов ўтказилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар