O'zbek Ўзбекча
Полиция «Барселона» офисида тинтув ўтказмоқда. Клуб собиқ президенти Бартомеу қўлга олинган
Душанба, 01 Март
9309

Бугун, 1 март куни Каталония полицияси «Барселона» клуби офисида тинтув ўтказди, дея хабар бермоқда Mundo Deportivo.

Манбанинг ёзишича, полиция ходимлари душанба куни иш вақти бошлангандан буён клуб офисида тинтув ўтказишмоқда. Қайд этилишича, текширув ишлари клуб собиқ раҳбариятининг ижтимоий тармоқларда аксарият футболчиларни обрўсизлантириш мақсадида амалга оширган ишлари билан боғлиқ бўлиши мумкин. 

Cadena SER’нинг хабар беришича, «Барсагейт» номини олган ушбу иш бўйича «Барселона» собиқ президенти Жозеп Бартомеу қўлга олинган. 58 ёшли менежер Каталония полицияси ўтказаётган операция доирасида сўроқ қилинади. Клубнинг молиявий ва юридик бўлимларининг иши орган ходимларида шубҳа уйғотган.

Бартомеудан ташқари клубнинг собиқ бош директори Оскар Грау ва юридик хизматларга жавобгар Роман Гомес Понти ҳам ҳибсга олинган.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг февраль ойида аниқланган ва «Барсагейт» дея ном олган можарода «Барселона» билан ҳамкорлик қиладиган «I3 Ventures» компанияси ижтимоий тармоқларда клуб президенти Жозеп Бартомеунинг ижобий имижини яратиш, жамоанинг бир қатор етакчи футболчиларини эса обрўсизлантиришга уринганига доир ишлари аниқланганди. Бартомеу бу ишларга алоқадорлигини бир неча марта рад этган бўлса-да, бу воқеалардан кейин клуб бошқарув кенгашининг бир қатор аъзолари истеъфога чиққан эди. Клуб президенти ҳам Месси билан боғлиқ воқеалар ва клубнинг қониқарсиз натижалардан кейин 2020 йилнинг кузида лавозимини тарк этганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар