O'zbek Ўзбекча
Виктор Мозес: «Спартак» - Россиянинг «Манчестер Юнайтеди»
Якшанба, 28 Феврал
2067

Ҳуқуқий жиҳатдан «Челси»га тегишли бўлган, ҳозирда Москванинг «Спартак» клуби шарафини ҳимоя қилаётган нигерлиялик яримҳимоячи Виктор Мозес жамоаси ҳақида фикр билдирди.

«Ўтган йил «Интер»га қолишга яқин эдим, аммо «Спартак» мен ва «Челси» билан ижара шартномам масаласида келишувга эришгач, Россияга келадиган бўлдим. Қарор қабул қилмасимдан аввал, «Спартак» ҳақида интернетдан кўп маълумотларни билдим. 

Англия ва Нигериядаги дўстларимга «Спартак»ни Россиянинг «Манчестер Юнайтеди» сифатида таништирганман. Чунки бу Россияда катта клуб, ажойиб тарих ва яхши таркибга эга жамоа саналади», - дейди Мозес.

Маълумот учун, «Спартак» РПЛ 20-тури доирасида бугун «Рубин»га қарши майдонга тушади. Баҳсдаги ғалаба жамоани 2-ўринга олиб чиқиши мумкин.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар