O'zbek Ўзбекча
Тухель: «АПЛда «МЮ»ни ўз майдонида мағлуб этган биринчи жамоага айланиш – жиддий чақириқ»
Якшанба, 28 Феврал
5076

«Челси» бош мураббийи Томас Тухель АПЛнинг 26-туридан ўрин олган «Манчестер Юнайтед»га қарши ўйиндан нималар кутаётгани ҳақида гапирди.

«Рақибингизнинг услуби, кучи ва заиф томонларини билиш ёрдам беради. Биз «МЮ»нинг ўйин услуби, ҳужум зоналари, шунингдек, инвидиуал ва жамоавий жиҳатдан кучли томонларини яхши тушунамиз. Бу баҳсга тайёрланишда ёрдам беради. 

Улар очиқ ҳудудда ва қарши ҳужумда ўйнашни яхши кўришади. «Юнайтед» – ихчам ҳимояланишни биладиган кучли жамоа. Уларга қарши ҳимояланиш жуда қийин. 

Кўп ишлашимиз керак, аммо ҳозир яхши формадамиз. АПЛда «МЮ»ни ўз майдонида мағлуб этган биринчи жамоага айланиш – жиддий чақириқ», – дея Тухелнинг сўзларини келтиради клуб расмий сайти.

Маълумот учун, «МЮ» бу мавсумда Премьер-лигада сафар баҳсларида мағлубиятга учрамади. 

«Челси» – «МЮ» ўйини бугун, 28 февраль куни бўлиб ўтади. Беллашув Тошкент вақти билан 21:30да бошланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар