O'zbek Ўзбекча
Ўртоқлик учрашуви. «Динамо» Муборакда «Машъал»га йирик ҳисобда мағлуб бўлди
Якшанба, 28 Феврал
1550

Про лига янги мавсумига тайёргарлик кўраётган «Динамо» жамоаси бугун, 28 февраль куни Муборакда Суперлига иштирокчиси «Машъал»га қарши ўртоқлик ўйини ўтказди.

Ушбу баҳсда икки жамоа бош мураббийлари Дилявер Ваниев ва Ҳаким Фузайлов бир қатор футболчиларни синовдан ўтказишди. Учрашувнинг дастлабки бўлимида Муртазоевнинг дубли ва Қўзиевнинг голи Муборак клуби ғалабасини таъминлади – 3:0.

Иккинчи бўлимда икки жамоа ҳам таркибда катта ўзгаришларни амалга оширди ва якунда ҳисоб ўзгармади.

28 февраль (якшанба).
Ўртоқлик учрашуви. Муборак.
«Машъал» - «Динамо» - 3:0
Голлар: Ҳумоюн Муртазоев, 3, 27, Сирож Қўзиев 45. 


«Машъал»: Шохруҳ Эшбўтаев, Жамолиддин Убайдуллаев, Зафар Акрамов, Муҳаммадали Йўлдошев, Сардор Абдураимов, Сирож Қўзиев, Самандар Шукуриллаев, Укеме Уильямс , Шаҳзод Шайманов, Ифиани Ифиани, Ҳумоюн Муртозаев.
Захира таркиби: Ботир Носиров, Абдумалик Норқобилов, Зоир  Турсунов, Жасур  Қурбонов, Иби Окоро, Самуел Онониву, Дониёр Усмонов, Феруз Муйинов, Абдулазиз Якубов, Муслим Қурбонов.
«Динамо»: Фарҳод Раҳматов, Обид Жўрабоев, Дмитро Сидоренко, Ғолиб Сарибоев, Комил Шарофутдинов, Олег Марчук, Тимур Ҳакимов, Шохруҳ Абдураҳмонов, Жасур Ҳасанов, Сардор Эминов, Михайло Удод. 
Захира таркиби: Дилшод Ҳамроев, Муҳаммадқодир Ҳамралиев, Ислом Шарипов, Ҳумоюн Шербўтаев, Сирож Мелиев, Ислом Шарипов, Акмал Козимов, Темур Усмонов.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар