O'zbek Ўзбекча
«Насаф»га кумуш медаллари топширилди
Якшанба, 28 Феврал
2457

Қаршининг «Насаф» клуби Суперлига 2020 йилги мавсумида энг ёш жамоа бўлишига қарамай, мавсумни иккинчи ўрин билан якунлаб, кумуш медалларини қўлга киритган эди. Ниҳоят, клуб раҳбарияти томонидан тақдирланди.

«27 февраль куни Қарши шаҳридаги Ёшлар маркази анжуманлар залида Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев бошчилигидаги вилоят раҳбарияти, бош ҳомий «Шўртангаз-кимё мажмуаси» раҳбарияти, жамоамизнинг содиқ мухлислари йиғилишди ва жамоамиз мураббийлари ва футболчиларга 2020 йилги Суперлига учун кумуш медаллари топширилди», - дейилади клуб хабарида. 

Маросим давомида ўтган мавсумда жамоа таркибида энг фаол ҳаракат қилган футболчилар турли номинацияларда тақдирланишди:

Ҳусниддин Алиқулов — Энг ёш умидли футболчи;

Бобир Абдихолиқов — Жамоа тўпурари;

Ойбек Бозоров — Энг яхши ярим ҳимоячи;

Марко Станоевич — Энг яхши футболчи;

Умарбек Эшмуродов — Энг яхши ҳимоячи;

Абдувоҳид Неъматов — Энг яхши дарвозабон.

Маълумот учун, «Насаф» 6 март куни Ўзбекистон Суперкубоги учрашуви доирасида Самарқандда «Пахтакор»га қарши майдонга тушади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар