O'zbek Ўзбекча
«Манчестер Юнайтед» Де Хеа ва Марсияль бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр
Якшанба, 28 Феврал
4547

«Манчестер Юнайтед» клуби ёзги трансфер ойнасида Давид де Хеа ва Антони Марсияль трансфери масаласида таклифларни кўриб чиқмоқчи, дея ёзади Eurosport.

Манбанинг ёзишича, клуб раҳбарияти мавсум якунида испаниялик дарвозабон ва франциялик ҳужумчи билан хайрлашишга тайёр. Клуб 23 ёшли англиялик дарвозабони Дин Ҳендерсоннинг етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаётганидан норози эканлиги ва жамоани тарк этмоқчилиги сабабли шундай йўл тутмоқчи. Раҳбарият дарвозабон танловида 23 ёшли посбонни қолдириб, 30 ёшли Де Хеани бошқа клубга сотиб юбориши мумкин. Голкиперга «ПСЖ» қизиқиш билдирмоқда. 

Шунингдек, Марсиялнинг трансферга қўйилиши жамоанинг янги трансферлари билан боғлиқ.  Клуб «Боруссия» вингери Жейдон Санчони сотиб олиш учун етарлича бюджетга эга бўлиши учун Марсиялни трансферга қўяди. 

Маълумот учун, Давид де Хеа АПЛ жорий мавсумида 23 ўйинда майдонга тушиб, 9 баҳсда дарвозаси дахлсизлигини сақлаган бўлса, Антони 20 ўйинда 4та гол ва 3та голли узатмага муаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар