O'zbek Ўзбекча
Флик: «Бавария» йирик ҳисобдаги ғалаба лойиқ эди, аммо менга ёқмаган эпизодлар ҳам бўлди»
Якшанба, 28 Феврал
1509

«Бавария» бош мураббийи Ҳанд-Дитер Флик Бундеслиганигн 23-туридан ўрин олган «Кёльн»га (5:1) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Йирик ҳисобдаги ғалабага лойиқ эдик. Серж Гнабри ва Томас Мюллер захирадан тушиб, ўйинни кучайтиришди. Леон Горетцка ажойиб паслар берди. Мен учун у – ўйиннинг энг яхши футболчиси. 

Баҳсни таҳлил қиламиз ва яна муҳим очколар жамғаришда давом этамиз. Менга унчали ёқмаган эпизодлар ҳам бўлди. Ўйиндан ўйинга ўтамиз. Охир-оқибат нима бўлиши ўзимизга боғлиқ. Яхши ҳаракат қилиб, муваффақиятларга эришаверсак, турнирни энг юқори поғонада якунлашимиз мумкин», – дея Фликнинг сўзларини келтиради клуб расмий сайти.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар