O'zbek Ўзбекча
АПЛ. «Манчестер Сити» «Вест Ҳэм»ни мағлуб этди
Шанба, 27 Феврал
3333

Англия Премьер-лигаси 26-тури доирасида «Манчестер Сити» ўз майдонида «Вест Ҳэм»га қарши учрашувда майдонга тушди.

Учрашувда Гвардиола жамоаси ҳимоячилар Диаш ва Стоунзнинг голлари эвазига Мойес шогирдлари устидан зафар қучди. Меҳмонлар таркибидаги ягона гол Антонио номига ёзилди – 2:1.

Натижада «шаҳарликлар» очколари сонини 62тага етказиб, ҳозирча 2-ўриндаги «МЮ» билан фарқни яна 13тага етказишди. «Юнайтед» тур доирасидаги учрашувни якшанба куни «Челси»га қарши сафарда ўтказади.

Қайд этиш жоиз, ушбу ғалаба «Сити»нинг барча турнирлардаги кетма-кет 20-ғалабали ўйинига айланди.

АПЛ. 26-тур
Манчестер Сити – Вест Ҳэм 2:1
Голлар
: 1:0 – 30 Рубен Диаш, 1:1 – 43 Антонио, 2:1 – 68 Стоунз.
Манчестер Сити – Эдерсон, Уокер, Рубен Диаш, Стоунз, Зинченко, Гундўған (Родри, 89), Фернандиньо, Маҳрез, де Брюйне, Ферран Торрес (Фоден, 65), Агуэро (Габриэл Жезус, 61).
Вест Ҳэм – Рэндолф, Жонсон (Боуэн, 84), Диоп, Доусон, Цоуфал, Форнальс, Райс, Лингард, Соучек, Крессуэлл, Антонио (Бенрахма, 84).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар