O'zbek Ўзбекча
Сульшер: «Милан» билан баҳс худди Чемпионлар лигасидаги ўйиндек ўтади»
Жума, 26 Феврал
3118

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер Европа лигаси 1/8 финал қуръасидаги рақиб «Милан» ҳақида фикр билдирди.

«Туғилган кунимга ажойиб совға бўлди, шундай эмасми? Қандай қуръа бўлганига эътибор беринг! Қуръаларда бизга энг кучли ва қийин рақиблар тушаётгани аллақачон анъанага айланди.

«Милан» билан ўйин худди Чемпионлар лигасидагидек ўтади. Бу ўйинда ўзимизни Чемпионлар лигасида тўп сураётгандек ҳис қилишимиз мумкин. Интизорлик билан кутаётган ўйинларимиз борлиги – ажойиб. Бизга янги чақирувлар керак ва бундай ўйинларда майдонга тушишдан завқланамиз.

«Милан» - ажойиб анъаналар ва тарихга эга буюк клуб. Биз уларни ҳурмат қиламиз. Рақибимиз ажойиб стадионга эга. Уларга қарши ўйинни интизорлик билан кутамиз», - дейди Сульшер клуб расмий сайтига.

Маълумот учун, Европа лигаси 1/8 финали доирасидаги биринчи учрашувлар 11 март, жавоб ўйинлари эса 18 март куни ўтказилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар