O'zbek Ўзбекча
Куман: «Месси 18та гол урди, аммо унга ҳам ёрдам керак»
Жума, 26 Феврал
3627

«Барселона» бош мураббийи Роналд Куман Лионель Мессининг жамоадаги ўрни ҳақида гапирди.

«Клубдаги ёши нисбатан каттароқ футболчилар ҳамма вақт ҳам барчасини якка ўзлари ҳал қила олишмайди. Месси жамоанинг Ла Лигадаги 18та голига муаллифлик қилган бўлса, қолган ҳужумчилар ҳам жами шунча гол киритган. Лионелга кўпроқ ёрдам керак.

Ҳар доим ҳам натижани энг яхши ёки тажрибали футболчилардан талаб қилиш ноўрин. Масъулият ва жавобгарлик фақат фахрий футболчилар эмас, бутун жамоа бўйнида бўлиши керак», - дейди Куман.

Матбуот анжумани давомида Роналд Куманнинг бурнидан қон келгани сабабли конференция нисбатан вақтлироқ якунига етди, дея ёзади El Mundo.

Маълумот учун, Месси 18та гол билан Ла Лига жорий мавсумида энг яхши тўпурар бўлиб турибди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар