O'zbek Ўзбекча
АПЛда ҳакамлар хато учун молиявий жаримага тортилиши мумкин
Жума, 26 Феврал
1339

Англия Премьер-лигасида ҳакамлар ўйин давомидаги хатолари учун молиявий жаримага тортилиши мумкин, дея хабар бермоқда Daily Mail.

Манбанинг ёзишича, ўйин натижасига таъсир қилувчи ўта қўпол хато учун бош ҳакамлар 58 минг фунт стерлинггача жаримага тортилиши мумкин. Ташкилот ҳакамлар корпуси ушбу масалани кўриб чиқмоқда.

Қайд этилишича, АПЛ бош ҳакамлари 126 мингдан 138 минг еврогача маош олишади. Ўйинларда юқори баҳога муносиб ишлаган ҳакамлар бонуслар орқали 198 минг еврогача маош олишлари мумкин. АПЛ қониқарсиз ҳакамлик ва қўпол хатолар учун ҳакамларни жаримага тортиш масаласини ҳам кўриб чиқмоқда. Бу борада қарор қабул қилинган тақдирда ҳам тизим янги мавсумдан амалда бўлади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар