O'zbek Ўзбекча
Одил Аҳмедов: «Тяньцзинь Тэда» инқирозда, олдимда 2-3та вариант бор. Бир ҳафтада қайси клубга ўтишим аниқ бўлади»
Пайшанба, 25 Феврал
10966

Хитойнинг бир қатор клубларида молиявий инқироз юзага келгани сабабли бир қатор клублар етакчи легионерлари билан хайрлашмоқда.

Хусусан, Одил Аҳмедов фаолият олиб бораётган «Тяньцзинь Тэда» клубида ҳам молиявий инқироз кузатилаётгани сабабли ўзбекистонлик яримҳимоячи тез орада клубни тарк этиши кутилмоқда. Бу ҳақда футболчининг ўзи Tribuna.uz мухбирига маълум қилди.

«Тяньцзинь Тэда»да инқирозли ҳолат бўлаётгани рост. Олдимда 2-3та вариант бор, бир ҳафтада қайси клубга ўтишим аниқ бўлади», - дейди Ўзбекистон миллий жамоаси яримҳимоячиси Одил Аҳмедов Tribuna.uz сайтига.

Таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаевнинг Хитой ОАВларига таяниб хабар беришича, «Тяньцзинь Тэда» банкрот бўлаётгани сабабли Одил Аҳмедов фаолиятини «Цанчжоу Майти Лайонс» клубида давом эттириши мумкин. Ўтган мавсумда «Шицзячжуан Эвер Брайт» номи остида чемпионатда иштирок этиб сўнгги ўринни олган клуб «Тяньцзинь Тэда» лигани тарк этадиган бўлса, Суперлигадаги ўрнини сақлаб қолиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Аҳмедов 2020 йилги мавсум иккинчи қисмида «Шанхай СИПГ» клубидан «Тяньцзинь Тэда» сафига қўшилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар