O'zbek Ўзбекча
Гвардиола: «Бавария»нинг «Лацио»га қарши ўйинини кўриб, Чемпионлар Лигаси фаворити эмаслигимизни тушундим»
Пайшанба, 25 Феврал
3506

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола ЕЧЛнинг 1/8 финалидан ўрин олган «Боруссия» Мёнхенгладбахга (2:0) қарши баҳсдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Умуман олганда, яхши ўйнадик. Баҳсни назорат қилдик ва фақат якунда рақибга имконият бердик. Афсуски, имкониятлардан фойдаланиш талаб даражасида бўлмади. Айниқса, дарвозабон билан бирга-бир вазиятларда. Буни яхшилаш керак.

«Бавария»нинг «Лацио» билан (4:1) ўйинини кўриб, турнирда фаворит эмаслигимизни тушундим. Мақсадимиз – 3 кундан кейин «Вест Ҳем» билан баҳсда ғалаба қозониш. 

Ўйинчиларни тиклаш ва уларни энг юқори даражага олиб чиқиш – муаммо. Агар кимдир бизни фаворит деб атамоқчи бўлса, унда яхши – буни қабул қиламиз. Аммо клуб ўз тарихида фақат бир бор яримфиналга чиққан», –дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар