O'zbek Ўзбекча
«Арсенал»  - «Бенфика», «Милан» - «Црвена Звезда», «МЮ» «Реал Сосьедад»га қарши. Европа лигаси 1/16 финал жавоб ўйинлари анонси
Пайшанба, 25 Феврал
2150

Сешанба ва чоршанба куни Чемпионлар лигасида 1/8 финал дастлабки ўйинларига якун ясалган бўлса, бугун, 25 февраль пайшанба оқшомида Европа лигасида 1/16 финал жавоб баҳслари ўтказилади. Унда бизни бир қатор қизиқарли ўйинлар кутиб турибди.

Ўтган ҳафтада 1/16 финал босқичининг 16 ўйинида рекорд қайд этилди – жамоалар плеф-офф ўйинларида жами 59та гол киритишди. Хусусан, «Манчестер Юнайтед» ва яна бир қатор клублар иштирокидаги ўйинларда йирик ҳисобли натижалар қайд этилиб, аксарият клублар бугун расмиятчилик учун майдонга тушишади. Аммо «Арсенал», «Милан» ва яна бир қанча гранд клублар борки, йўлланма тақдирини бугун ҳал этишлари керак бўлади.

Ҳафта ўйини: «Арсенал» - «Бенфика»
«Арсенал» Лондонда Португалиянинг «Бенфика» клубини қабул қилади. Артета жамоаси дастлабки баҳсда сафарда дуранг қайд этган эди. Лондондаги баҳсда эса жамоани нурсиз дуранг ёки ҳар қандай ҳисобдаги ғалаба қаноатлантиради. «Арсенал» ўтган мавсумда турнирни қай тақлид тарк этганини кўпчилик унутмаган бўлса керак. Клуб сафарда «Олимпиакос» билан ўйинда қатор имкониятларни қўлдан чиқарган, Лондонда эса қўшимча бўлимларда гол ўтказиб юбориб, аламли тарзда турнир билан хайрлашганди. Ўша мағлубиятли ўйинда қатор вазиятларни кўкка совурган жамоа ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг кўпроқ айбланганди. Габонлик форвард бу сафар жамоасини кейинги босқичга олиб чиқиш билан бирга турнирнинг энг яхши голеадори бўлиб турган Пиццини ҳам ортда қолдириш имкониятига эга.

Шунингдек, Сербияда дуранг қайд этган «Милан»нинг ўз майдонида «Црвена Звезда» билан баҳси ҳам кўпчилик эътиборида бўлади. «Лестер» ҳам сафарда нурсиз дуранг қайд этгани сабабли «Славия»га қарши жавоб ўйинида фақат ғалабани кўзлаши лозим бўлади. Дастлабки ўйинда 4:0 ҳисобидаги йирик ғалабага қарамай, «Манчестер Юнайтед»нинг «Реал Сосьедад»га қарши «Олд Траффорд»да қандай таркибда ҳаракат қилиши қизиқ бўлади.

Европа лигаси. 1/16 финал. 
Жавоб учрашувлари. 

24 февраль (чоршанба)
«Тоттенхэм» - «Вольфсберг» 4:0
(Биринчи учрашув - 4:1)

25 февраль (пайшанба)
22:55. «Арсенал» - «Бенфика» (1:1)
ТВ-трансляция: FutbolTV
22:55.  «Рейнжерс» - «Антверпен» (4:3)
22:55. «Вильяреал» - «Зальцбург» (2:0)
22:55. «Ҳоффенхайм» - «Мольде» (3:3)
22:55. «Наполи» - «Гранада» (0:2)
ТВ-трансляция: UzReportTV
22:55. «Шахтёр» - «Маккаби» Тель-Авив (2:0)
22:55. «Аякс» - «Лилль» (2:1)

01:00. «Брюгге» - «Динамо» Киев (1:1)
01:00. «Манчестер Юнайтед» - «Реал Сосьедад» (4:0)
ТВ-трансляция: FutbolTV
01:00. «Милан» - «Црвена Звезда» (2:2)
ТВ-трансляция: UzReportTV
01:00. «Лестер» - «Славия» (0:0)
01:00. «Рома» - «Брага» (2:0)
01:00. «Динамо» Загреб - «Краснодар» (3:2)
01:00. «Байер» - «Янг Бойз» (3:4)
01:00. ПСВ - «Олимпиакос» (2:4)

Теглар

Ўхшаш янгиликлар