O'zbek Ўзбекча
Мираброр Усмонов хотирасига бағишланган ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон футбол ва футзал миллий жамоалари баҳсидан фотогалерея
Чоршанба, 24 Феврал
3447

24 февраль куни Тошкентдаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида бир неча йил Ўзбекистон футбол федерациясига (ҳозирда ассоциация) раҳбарлик қилган, марҳум Мираброр Усмоновни хотирлаш мақсадида футбол оқшоми ташкил этилди.

ЎФА президенти Абдусалом Азизов, биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ва бир қатор мутасаддилар, марҳумнинг яқинлари, футбол жамоатчилиги, мухлислар шоу тарзида ўтказилган тадбирда Ўзбекистон футбол миллий жамоаси ва Ўзбекистон футзал миллий жамоаси қарама-қаршилигига гувоҳ бўлдилар.

Тадбир аввалида катта мониторларда Мираброр Усмонов босиб ўтган йўл видеоқаторлар орқали ёдга олинди. Унинг Ўзбекистон футболи ривожига қўшган ҳиссаси эътироф этилди. Ўйин бошланишидан олдин марҳум хотирасига бир дақиқалик сукут сақланди.

Шоу-матчда «ўз майдони»да ўйнаган футзал жамоаси катта яшил майдон вакилларини йирик ҳисобда мағлуб этди.

Яқин ўтмиш юлдузлари ва амалдаги футболчилардан ташкил топган футболчилар жамоаси «зал эгалари»га етарли қаршилик кўрсатганига қарамай, футзалчилар кўникмалари ҳисоб 0:4 бўлишида етарлича «тош босди».

Kun.uz мухбири ушбу футбол оқшомидан фотогалерея тақдим этади.

24 февраль (чоршанба)
Ўзбекистон футбол миллий жамоаси – Ўзбекистон футзал миллий жамоаси 0:4
Голлар
: Жавлон Аноров, Азиз Ҳайдаров (автогол), Даврон Чориев, Дилшод Раҳматов.
Футбол миллий жамоаси: Санжар Қувватов, Сарвар Каримов, Иброҳимҳалил Йўлдошев, Ислом Тўхтахўжаев, Суннатилла Абдуллажонов, Улуғбек Абдуллаев, Одил Ҳамробеков, Ҳожимат Эркинов, Нурилло Тўхтасинов, Азиз Турғунбоев, Темур Кападзе, Азиз Ҳайдаров, Сервер Жепаров.
Футзал миллий жамоаси: Рустам Умаров, Равшан Элибоев, Дилшод Раҳматов, Даврон Чориев, Нодир Элибоев, Машраб Одилов, Акбар Усмонов, Жавлон Аноров, Шуҳрат Тожибоев, Фарҳод Абдумавлонов, Константин Свиридов, Андрей Шлёма, Дилшод Ирсалиев, Артур Юнусов.

 

Ўхшаш янгиликлар