«Бавария» яримимоячиси Йозуа Киммих Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган «Лацио»га (4:1) қарши баҳсда майдонга тушди.
Opta'нинг маълумотига кўра, 26 ёшли немис турнирдаги 50-ўйинини ўтказиб, 38-ғалабасига эришди ва рекордни янгилади.
Бунгача Чемпионлар Лигасидаги дастлабки 50та баҳсда энг кўп ғалаба қозонган футболчилар Киммихнинг жамоадоши Томас Мюллер ва «Реал» яримҳимоячиси Каземиро эди – 36.