«Бавария» бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик ЕЧЛнинг 1/8 финалидан ўрин олган «Лацио» (4:1) билан баҳсдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Жуда яхши жамоавий ўйин намойиш этдик. Ўйиннинг бошиданоқ рақибга босим ўтказишни хоҳладик ва бунга эришдик. Вазиятлардан фойдаландик, шунинг учун хурсандмиз.
Чемпионлар Лигаси – биринчи навбатда футболчиларимиз учун ўзига хос турнир. «Бавария»даги ҳамма бугун ўзгача бир нарса қилишни хоҳлади.
Чоракфиналга чиқишни истаймиз. Бунга катта қадам ташладик, аммо олдинда яна бир ўйин бор», – дея мураббийнинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.