O'zbek Ўзбекча
Жереми Матьё: «Барса»да мени «ўлдиришди». Жиддий хатога йўл қўйганимда, эртасига ҳеч ким мен билан гаплашмасди»
Сешанба, 23 Феврал
8881

«Барселона»нинг собиқ ҳимоячиси Жереми Матьё Каталония клубидаги фаолияти ҳақида гапирди. 

«Барселона»даги сўнгги йилимда жуда ёмон кунларни бошдан кечирдим. Жамоа Чемпионлар Лигасида «Ювентус»га (0:3) мен туфайли ютқазгандек туюлди. «Барса»да мени «ўлдиришди», аммо 11 киши футбол ўйнайди.

Сўнг «Спортинг»га кўчиб ўтдим. Бу ерда бирор ҳолат юз берса, мен билан гаплашишади. «Барселона»да эса бундай эмасди. Масалан, жиддий хатога йўл қўйганимда, эртаси куни ҳеч ким мен билан гаплашмасди. Бирорта сўз айтишмасди. Ҳатто бош мураббий Луис Энрике ҳам. Менга муҳаббат керак эди», – дея французнинг сўзларини келтиради Mundo Deportivo.
 
Матьё каталонияликлар таркибида 2014 йилдан 2017 йилгача ҳаракат қилган, кейин «Спортинг»га сотиб юборилган. У, шунингдек, фаолияти давомида «Валенсия», «Тулуза», «Сошо» клубларида ҳам ўйнаган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар