O'zbek Ўзбекча
Индзаги: «Бавария»га қарши ўйин – «Лацио» билан 5 йиллик фаолиятимдаги кульминация»
Сешанба, 23 Феврал
1445

«Лацио» бош мураббийи Симоне Индзаги ЕЧЛ 1/8 финалидан ўрин олган «Бавария» билан ўйиндан нималар кутаётгани ҳақида гапирди.

«Бавария»га қарши баҳс – ажойиб жамоа билан 5 йиллик фаолиятимдаги кульминация. Энг яхши футболимизни намойиш этишга ва ундан завқ олишга ҳаракат қиламиз. 

Мюнхен клуби Чемпионлар Лигасида, сўнгра клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди. Эътиборимни рақибнинг заиф томонларига эмас, балки ўз жамоамга қаратишни афзал кўраман. Йўлимиз давомида жуда кўп финаллар бўлган, шунинг учун биз бундай баҳсга қандай тайёрланишни биламиз», –дея Индзагининг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар