O'zbek Ўзбекча
Алаба «ПСЖ» президенти билан гаплашди
Сешанба, 23 Феврал
3518

«Бавария» ҳимоячиси Давид Алаба тез орада янги клубини аниқлайди.

Sky Sport Deutschland'нинг ёзишича, сўнгги 2 ҳафтадан бери австриялик футболчи билан музокараларда «ПСЖ» фаол бўлиб турибди.

Алаба ҳатто парижликлар президенти Носир Ал-Ҳелайфи билан суҳбатлашган. Аммо ҳимоячи келажаги борасида якуний қарорга келмаган. У фаолиятини Испанияда давом эттириш истагида.

Аввалроқ футболчининг «Реал» билан келишувга эришгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар