O'zbek Ўзбекча
«Машъал»нинг испаниялик мураббийи бирорта расмий ўйин ўтказмай, жамоани тарк этди
Жума, 19 Феврал
8390

«Машъал» бош мураббийи Серхио Маринангели жамоани тарк этди.

Клуб матбуот хизматининг ёзишича, испаниялик мутахассис оилавий  шароити туфайли жамоани ўз ихтиёри билан тарк этди. Серхио 19 февраль куни Испанияга учиб кетди.

Эслатиб ўтамиз, Маринангели январь ойи бошида «Машъал» бош мураббийи этиб тайинланганди. Муборакликлар унинг қўл остида янги мавсумга тайёргарлик кўришаётганди ва ҳозирча расмий ўйин ўтказишмаганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар