O'zbek Ўзбекча
Ткаченко: «Шомуродов «Женоа»да «Ростов»дагидан 5-6 баробар кўпроқ маош оляпти»
Пайшанба, 18 Феврал
9659

«Женоа» клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг Нобель Арустамян билан суҳбатда айтишича, у Италияда Россиядагидан кўпроқ маош олмоқда.

– Бу ердаги маошининг «Ростов»дагидан кўпми ёки кам?
– Кўп. 

– Демак бу борада ўсиш бор, шундайми?
– Шундай. 

Репортаж давомида россиялик журналист Шомуродовнинг ҳуқуқини ҳимоя қиладиган ProSports Management агентлиги раҳбари Герман Ткаченко билан суҳбатлашиб, Элдорнинг маоши ҳақида сўради.

«Италия клубига ўтиш Элдор учун фақатгина фаолиятидаги ўсиш эмас, молиявий жиҳатдан ҳам яхши бўлганлигини яширмаслик керак. У бу ҳақда сизга ҳеч қачон гапирайди, аммо айтиш керакки бу молиявий жиҳатдан ҳам яхшигина ўсиш. Ҳар ҳолда у А Серияда ўйнаяпти.

Футболчилар Европада камроқ маош учун ҳам ўйнаётгани ҳақида гап кетса, бу доим ҳам тўғри бўлмайди. Элдор «Ростов»даги билан таққослаганда 5-6 марта кўпроқ пул ишлаб топаяпти», - дейди Ткаченко Нобель Арустамяннинг Элдор ҳақидаги репортажида.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар